Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Вадим Жук: «Ўзбекистонда икки нафар юқори савиядаги ҳакам бор»

Баҳо:
+2 | -

ЖЧ-2014га борадиган ҳакамларнинг кенгайтирилган рўйхатига МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларидан фақат Равшан Эрматовнинг исми киритилган. Беларусь сайтларидан бирида эълон қилинган мақола орқали эса Россия ва Беларусдаги ҳакамлик ҳолати таҳлил қилинган. Мақола эса қуйидаги латифа билан бошланади.

Бир мухлис "Зенит" спорт дўконига келади ва сотувчидан жамоа футболкасини сўрайди. Сотувчи эса унга: "Сизга қанақа футболка керак? Дарвозабон, ўйинчи ёки ҳакамники?"

Ҳакамлар мавзуси "Зенит"нинг "Крилья Советов"га қарши ўйинидан кейин яна кўтарилди. Ўйин ҳаками Халкнинг жарима майдончасида йиқилиши оқибатида самараликлар дарвозаси томон шубҳали пенальти белгилади. Кейинчалик Лучано Спалеттининг ўзи ҳам пенальти шубҳали бўлганини тан олди.

Минсклик собиқ ҳакам, ҳозирги кунда Беларусдаги ҳакамларни тайёрлаш маркази раҳбари Вадим Жук ўзбекистонлик ҳакамлар ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб ўтди.

"Мен Равшан Эрматовни яхши танийман. Бундан бир неча йил олдин Ўзбекистонда маъруза ўқиганимда у билан танишгандим. Албатта, Ўзбекистон чемпионати худди Беларусь чемпионати каби юқори савияда эмас. Шунинг учун ҳам Эрматовнинг жаҳон элит ҳакамлари сафига киргани, ЖАРда ўтган ЖЧда 5та ўйинни бошқарганини қоидаларга мустасно сифатида қабул қилиш мумкин. Лекин Равшан Осиё мусобақаларида кўплаб ўйинларни бошқаради. Бу эса ўз фойдасини бермоқда. Таъкидлаш лозим, Ўзбекистонда Осиё чемпионлар лигасини бошқариб бораётган иккинчи ҳакам пайдо бўлган — Валентин Коваленко", дейди Вадим Жук.

Манба: www.cb.by
Киритилди: 10:16, 13.04.2013.
Ўқилди: 6375 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.