Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

Суданга табрик – бу ирқчилик аломати...

Баҳо:
+ | -

Руминияда Нидерландия миллий жамоасини ҳақоратлашди, «лоларанглар» эса бунга майдонда муносиб жавоб беришди.

Яъни 2 июль куни Евро-2024 1/8 финалида Руминия термаси билан тўқнаш келган Роналд Куман дружинаси рақибни ортиқча қийинчиликсиз енгди - 3:0. Дортмунд «Боруссия»си ҳужумчиси Дониэлл Мален «дубль» қайд этган бўлса, «Ливерпуль» вакили Коди Гакпо 1та гол муаллифига айланди. Руминия термаси футболчилари ушбу мағлубиятни тўғри қабул қилишди, улар ҳатто кийиниш хонасини тозалаб, у ерда Евро-2024 ташкилотчиларига миннатдорчилик мактуби қолдиришди. Аммо Болқон мамлакатининг ўзида бошқача кайфият барқ урди...

Ҳа, Руминияда 1/8 финалдаги 0:3га ҳамма ҳам хотиржам қарагани йўқ. Ўзи руминлар ўйиндан олдиноқ ижтимоий тармоқларда Нидерландия томонига ҳужум бошлагандилар. Хусусан. «Твиттер» (ҳозирги Х) тармоғида 20 минг обуначига эга Daily Romania («Руминия кундалиги») номли аккаунтда нидерландияликларни таҳқирловчи баёнот пайдо бўлди: «Руминия термасининг 1/8 финалдаги рақиби - Судан... Оҳ, кечирасизлар, Нидерландияни назарда тутяпман». Ўйиндан сўнг эса айни шу профилда икки терма жамоа сурати берилди яна ҳақоратомуз изоҳ билан: «Руми­нияни мағлубиятга учратган Суданни табриклаймиз! Бироқ ўйинда кимдир Нидерландия термасини кўрдими? Мен эса шу жамоага қарши ўйнашимиз керак, деб ўйлагандим».

«Лолаланглар» сафида қора танли футболчилар кўплигини назарда тутсак, Daily Romania изоҳида ирқчилик кайфияти яққол барқ уриб турибди. Бироқ Куман шогирдларининг ҳеч бири Судан ёки Жанубий Суданга алоқадор эмас. Нидерландия миллий жамоаси сафида аждодлари Лотин Америкаси мамлакати - Суринам (Виржиль ван Дейк, Хави Симонс, Жоржиньо Вейналдум), шунингдек, Африканинг бошқа давлатларига тақаладиган футболчилар бор. Масалан, Того (Коди Гакпо), Кот-д~Ивуар (Натан Аке) ва Гана (Мемфис Депай, Жереми Фримпонг)­ни тилга олиш мумкин. Умуман, нидерландлар азалдан асли суринамликларга алоҳида эътибор қаратишади. 

Яна бир томони, Нидерландия матбуоти ҳар икки хабарни мутлақо эътиборсиз қолдирди, «Твиттер» фойдаланувчилари уларни қизғин муҳокама қилган бўлсаларда. Суданда эса ушбу камситувчи баёнотларга ўз ўрнида реакция билдирилди. Масалан, Судан миллий жамоаси собиқ мураббийи Бурҳон Тиа Daily Romania профилини кескин қоралади: «Барча динлар ва цивилизациялашган жамиятлар ирқчиликка қарши курашмоқда. Дунёнинг мукаммаллик стандартлари тери ранги билан ифодаланмайди. Биз Руминия термаси мағлубиятидан хурсандмиз, чунки тажовузкор пост чоп этган веб-сайт йўқ жойдан руминларга нисбатан нафрат ҳисси уйғотди». Бундан ташқари, «Ал-Меррейх» (Судан) клуби ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Коди Гакпони Руминия миллий жамоаси либосида акс эттириб, оддий изоҳ қолдирди: «Ҳаммаси қандай ўтди?»

 А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:00, 14.07.2024.
Ўқилди: 762 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.