Францияда терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам бўйича сўровнома ўтказилди.
Бу ҳақда Lequipe саҳифаларида хабар берилди.
Манбага кўра, респондентларнинг 51 фоизи 2024-йилги Европа чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг мутахассиснинг истеъфога чиқишини истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, “уч ранглилар” нуфузли турнирнинг ярим финалига қадар етиб борган ва у ерда Испания терма жамоасига мағлуб бўлганди.
Дешам 2012 йилдан бери Франция терма жамоасини бошқариб келмоқда.