Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Мен "Реал Мадрид"да қолмоқчиман ва ўйнашни хоҳлайман", - дея Лунин сўзларини келтиради El Chiringuito TV.
Аввалроқ, "Лос-Бланкос" дарвозабонга янги шартнома таклиф қилгани, аммо у ҳали ҳам буни қабул қилмагани хабар қилинганди.