Гари Линекер Англия терма жамоасини тарк этган Гарет Саутгейтга омад тилади.
Бош мураббий 8 йиллик меҳнатидан сўнг терма жамоани тарк этди.
"Гарет Саутгейтга келажакда энг яхши тилакларимни тилайман. У Англия термасига биз узоқ вақтдан бери кўрмаган ғурур, ҳурмат ва бирликни олиб келди.
У футбол боқийлигига жуда яқин келди ва ўз ишини ҳамиша камтарлик, одоб ва виқор билан бажарарди. Гарет, раҳмат", - деб ёзди англиялик собиқ форвард.