Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ширер: "Миллий терма жамоа мураббийи бўлиш инсонни жуда чарчатади"

Баҳо:
+ | -

Алан Ширер Гарет Саутгейтнинг Англия терма жамоасидаги фаолиятини юқори баҳолади.

“Миллий терма жамоа мураббийи бўлиш инсонни жуда чарчатади. Инсон сифатида қандай стресс ва босим остида эканлигингизни тасаввур қилинг.

Саутгейт ҳар қандай имкониятда футболчиларни ҳимоя қилди, бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. Умид қиламанки, у дам олишга вақт топади, кейин уни яна бир жойда кўрамиз. У келгунига қадар футболчилар мамлакат учун ўйнашни исташмасди.

Бироқ, унинг қарори мени ҳайратда қолдирмади. Эҳтимол, Гарет буни турнир бошланишидан олдин қабул қилган ва у ғалаба қозонган тақдирда ҳам бу ҳақда хабар берган бўларди.

Менинг билганим шуки, Саутгейт қилган барча ишлари учун олқишланиши керак. Гарет 2016 йилда Исландиядан учралган мағлубиятдан сўнг Англия терма жамоасини тубдан кўтарди.

Биз улар бу Еврода кўнгилдагидек ўйнамаган бўлиши мумкинлигини айтдик, аммо бу яратган муҳит уларга яна бир финалга чиқишга ёрдам берди.

Умуман олганда, Гаретни Англия билан қилган барча ишлари учун олқишлаш керак. Энди сиздан финалга чиқишингиз ва совринларни қўлга киритишингиз кутилмоқда", - деди Англия терма жамоасининг собиқ сардори.

Киритилди: 23:10, 16.07.2024.
Ўқилди: 606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.