Ярим ҳимоячи Уссем Ауар "Рома"дан "Ал-Иттиҳод"га ўтди.
Жазоирлик футболчининг трансфери ҳақида Саудия клуби матбуот хизмати маълум қилди. Италия нашрларининг ёзишича, "Рома" 26 ёшли футболчини сотишдан тахминан 12 миллион евро ишлаб олади.
Ауар Рим жамоасида атиги бир мавсум ўйнади. Ўтган ёзда ярим ҳимоячи эркин агент сифатида Франциянинг “Лион” клубидан “бўрилар”га ўтганди.
Ауар "Рома" сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда 4 та гол урган.