Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Олмалиқда сенсация: «Бунёдкор» мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган энг марказий учрашувлардан бирида кутилмаган натижа қайд этилди. Игорь Шквирин бошчилигидаги «Олмалиқ» жамоаси вице-чемпион ва Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида «Олмалиқ» ўнг қанотдан тезкор ҳужум ташкил қилди. Зоҳир Пиримов ҳаволатиб тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Зафар Полвонов боши билан Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.

Бир дақиқа ўтар-ўтмас меҳмонлар фарқни йўққа чиқди. Игорь Таран рақиб жарима майдончаси ичида Дарко Станоевич томонидан йиқитилди. Бош ҳакам Валентин Коваленко пенальти белгилади. Пенальтини эса Камолиддин Мурзоев аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлимда бошқа гол киритлмади ва жамоалар дуранг натижа билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар анча тартибли футбол намойиш этишди. Бу 59-дақиқага келиб самара берди. Достон Абдураҳмоновнинг бурчакдан оширган пасини Евгений Гоголь тўхтатмасдан оёқлари билан дарвозага жойлаб қўйди.

«Олмалиқ»нинг учинчи голи эса бир неча турнирларни безаб берган бўлиши мумкин эди. Иккинчи гол муаллифи Евгений Гоголь бу сафар чамаси 35 метрлар масофада белгиланган жарима зарбасини кучли зарба билан Нестеров қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.

Бу гол учрашувдаги сўнггиси бўлиб чиқди ва «Олмалиқ» ўз уйида ўта муҳим учрашувда ғалаба қозониб очколари сонини 9тага етказиб олди. «Бунёдкор» эса кетма-кет тўртта ғалабадан кейин биринчи мағлубиятини Олмалиқда тан олишга мажбур бўлди.

ЎзПФЛ. 5-тур
ОЛМАЛИҚ – БУНЁДКОР 3:1 (1:1).
Голлар: Зафар Полвонов (11), Евгений Гоголь (59, 70) – Камолиддин Мурзоев (12 -пенальти).
«Олмалиқ»: 1. Мақсатмурод Шомуродов, 2. Тимур Кагиров, 5. Евгений Гоголь, 6. Акмал Рустамов, 7. Достон Абдураҳмонов, 9. Зафар Полвонов (8. Зафар Тўраев, 74), 11. Зоҳир Пиримов (23. Шерали Жўраев, 76), 13. Игорь Петкович, 20. Дарко Станоевич, 22. Санжар Шоаҳмедов, 24. Диёржон Туропов (3. Азамат Исроилов,  70).
«Бунёдкор»: 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров (13. Лутфулла Тўраев, 62), 7. Марко Блажич (14. Алибобо Раҳматуллаев, 67), 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Игорь Таран (11. Олександр Пишур, 62), 16. Артём Филипосян, 17. Камолиддин Мурзоев, 18. Фозил Мусаев, 33. Олег Зотеев.
Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров (25), Хайрулла Каримов (77), Акмал Шораҳмедов (83).
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Ильясов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Кападзе (Фарғона).
Назоратчи: Р. Ишмурзин (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:32, 14.04.2013.
Ўқилди: 7834 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.