"Реал Мадрид" ўзининг расмий сайтида баёнот берди.
Marca нашрида айтилишича, жамоа футболчилари Винисиус Жуниор ва Антонио Рюдигерни ҳақорат қилган шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган.
Яъни, футболчиларга нисбатан ҳақоратлар турлича бўлган, жумладан ирқчилик юзасидан ҳам. Суд шу инсонни саккиз ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Бундан ташқари, ҳуқуқбузарга йигирма ой давомида ижтимоий тармоқдан фойдаланиш тақиқланди.