Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Барселона» Рэшфорд вакиллари билан алоқани узмаган

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Маркус Рэшфордни қайтариш имкониятидан бутунлай воз кечмаган. TEAMtalk маълумотига кўра, каталонияликлар «Манчестер Юнайтед» ҳужумчисининг вакиллари билан алоқани давом эттирмоқда.

Англиялик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона» сафида ўтказиб, барча мусобақаларда жами 28 та голли ҳаракатни амалга оширган. Шунга қарамай, каталонияликлар уни 30 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқини фаоллаштирмаган ва узоқ муддатли вариант сифатида Энтони Гордонни таркибга қўшган.

Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»га қайтди ва бош мураббий Майкл Кэррик уни асосий жамоа машғулотларига жалб қилди. Бироқ 29 ёшли ҳужумчининг «Олд Траффорд»даги келажаги ҳамон ноаниқ бўлиб, трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар кетиши истисно қилинмаяпти.

«Барселона» дастлаб футболчини яна ижарага олишни истаган. Рэшфорднинг манкунианликлар билан шартномаси яна икки йил амал қилиши сабабли «Юнайтед» фақат доимий трансферни кўриб чиқишга тайёр бўлган. Шунинг учун каталонияликлар сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаган.

Рэшфорднинг ўзи Испанияга қайтишга қарши эмас. Аммо «Манчестер Юнайтед» мажбурий сотиб олиш шарти киритилган ижара таклифига рози бўладими, ҳозирча номаълум.

Роберт Левандовски ва Ферран Торреснинг кетиши, Руни Баржининг эса жиддий жароҳат олиши натижасида «Барселона»га яна бир ҳужумчи зарур бўлиб қолди. Гордон ва Карим Адейеми харид қилинган бўлса-да, клуб ҳужум чизиғини кучайтириш ишларини якунламаган.

Айни пайтда асосий мақсад Хулиан Альварес бўлиб турибди. Агар «Атлетико» билан келишувга эришилмаса, Рэшфорд яна «Барселона»нинг жиддий трансфер вариантига айланиши мумкин.

Киритилди: 23:01, 17.08.2026.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик