Кириш Регистрация

"Майнц"нинг япониялик футболчиси ҳибсга олинди

Баҳо:
+ | -

Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кайсю Сано жинсий тажовузда гумонланиб ҳибсга олинди.

Токио полицияси маълумотларига кўра, 23 ёшли япониялик ва "Майнц" футболчиси 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган икки таниши билан бирга 30 ёшдан 40 ёшгача бўлган аёлга жинсий зўравонлик қилганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Полиция ёшлар ўз айбларига иқрор бўлган-бўлмаслиги ҳақида маълумот бермаган.

Тергов манбаларига кўра, улар шанба куни кечқурун аёл ва унинг дугонаси билан кечки овқатланган. Дўсти соат 2 ларда уйига борганидан сўнг, аёл меҳмонхонада Сано ва унинг дўстлари томонидан жинсий тажовузга учради.

Воқеа содир бўлганидан сўнг у дарҳол полицияга қўнғироқ қилган ва меҳмонхона яқинидаги кўчада бўлган гумондорлар ҳибсга олинган.

Сано Япония терма жамоаси сафида тўртта ўйин ўтказган ва бу йил Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида жамоа таркибида иштирок этган. Июль ойи бошида футболчи Япониянинг “Кашима Антлерс” клубидан ўтган “Майнц” билан шартнома имзолади.

Санонинг собиқ клуби аллақачон "собиқ футболчиси билан боғлиқ вазиятдан жуда хавотирда" ва "вазиятни диққат билан кузатиб боришини" айтган.

Киритилди: 22:49, 17.07.2024.
Ўқилди: 1861 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик