"Арсенал" "Болонья" билан Риккардо Калафьори трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Аввалроқ "канонирлар" Италия терма жамоасининг 22 ёшли ҳимоячиси билан шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабар берилганди. Шартнома 2029 йилнинг июнигача амал қилади.
Бироқ Калафьорининг "Арсенал"га ўтиши билан боғлиқ вазият ҳал этилмаган. Инглиз клуби ҳимоячининг трансфери учун бонусларни ҳисобга олмаган ҳолда 40 миллион евро таклиф қилди.
Sky Sport хабарига кўра, "Болонья" бу келишувдан "Арсенал" таклиф қилганидан 10 миллион евро кўпроқ олишни кутмоқда.
Ҳозирча Калафьори Италия клуби ихтиёрида қолмоқда ва катта эҳтимол билан мавсумолди тайёргарлик доирасида машғулотларда қатнашиши мумкин.