Бекободнинг "Металлург" жамоасида ҳаракат қилган эронлик ҳимоячи Ризо Яздандўст Қувайтнинг "Ал-Ярмоук" жамоаси сафига қўшилди. Ўйинчи оилавий сабабларга кўра Эронга яқинроқ мамлакатда ўйнашни афзал кўрган.
Маълумотларга кўра, футболчига Эрон ҳамда БАА клубларидан ташқари бир нечта ўзбек клубларидан ҳам жиддий таклиф бўлган.