Яқинда, Ўзбекистон спортчилари Париж Олимпиядасида қўлга киритган медаллари учун бериладиган мукофот пуллари миқдори эълон қилинди. Унга кўра, вакилларимиз ёзги Олимпияда мусобақасида олтин медалларга эга чиқса, 200 минг АҚШ доллари, кумуш медал учун 150 минг АҚШ доллари, 3-ўринга эса 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилиши айтилди.
Қуйидаги сурат орқали эса дунёнинг 23 та турли хил давлатлари ўз спортчиларига берадиган пуллари кўрсатилган. Унга кўра, ҳозирча Сербия салкам 215 минг доллар мукофот пули бериши орқали етакчилик қилмоқда, кейинги ўринларни эса Малайзия (212,180$) ва Марокаш (200,525$) эгаллаб турибди. Гарчи расмда номи келтирилган бўлмаса-да, Ўзбекистон ҳам ушбу рўйхатнинг юқори ўринларида эканлиги аниқ.
Дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири АҚШ эса олтин медал учун 37,500$ бериши кўрсатилган. Шунингдек, Германия (21,490$), Дания (14,406$), Канада (14,608$), Австралия (13,340$) каби давлатлар ҳам рўйхатнинг пастки поғоналаридан жой эгаллаган.