"Марсель" мухлислари ҳужумчи Мэйсон Гринвуднинг ҳар бир голи учун 5 евродан аёллар хайрия фондига хайрия қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йил бошида ижтимоий тармоқларда Гринвуд ўзи илгари учрашган модел Ҳарриет Робсонни калтаклагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Кейинчалик футболчи зўрлашда гумонланиб, ҳибсга олинган. 2023-йил 2-февралда Прокуратура хизмати асосий гувоҳлардан далиллар олиб қўйилгани ва “янги материал ошкор бўлиши” туфайли Гринвуд барча айбловлардан тозаланганини эълон қилди.