"Болонья" ҳимоячиси Риккардо Калафьорининг "Арсенал"га ўтиш жараёни тўхтаб қолди.
Тҳе Times хабарига кўра, клублар футболчининг трансфер нархи борасида ҳалигача келиша олмаяпти.
"Арсенал" италиялик учун 40 миллион евро таклиф қилмоқда, "Болонья" эса 50 миллион евро талаб қилган.
"Арсенал" бу келишувда Якуб Кивиордан фойдаланмоқчи, аммо польшалик ҳимоячи "Милан"га ўтишни афзал кўради.