Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Расман: “Металлург” Аббос Отахонов ҳамда Сардор Абдураимов билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғидаги танаффус даврида “Металлург” таркибида ўзгаришлар давом этмоқда. Кеча жамоа икки нафар ўйинчи билан шартномани бекор қилди. Булар марказий ҳимоячи Аббосжон Отахонов ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Абдураимовлардир.

28 ёшли Аббос Отахонов фаолиятини Таиландда давом эттириши боис клуб билан хайрлашди. У “Металлург” таркибида 2018-2020, 2022 ҳамда 2024 йиллар давомида 95 та ўйинда майдонга чиққан. 3 та гол киритган. 19 марта огоҳлантирилган. Ўзбекистон кубоги баҳсларида 10 та ўйинда майдонга чиқиб, 2 та гол урди. 3 марта сариқ карточка билан жазоланди.

Сардор Абдураимов эса 2023 йилнинг иккинчи ярмидан “Металлург” шарафини ҳимоя этиб келди. Бекободликлар сафидаги бир йиллик фаолияти давомида Абдураимов 26 та учрашувда майдонга тушди. 1 та гол урди. 2 марта сариқ карточка билан жазоланди. Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса 4 та ўйинда тўп сурди. 2 та гол киритди.

Манба: "Металлург" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 11:09, 19.07.2024.
Ўқилди: 879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.