Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мурод Исмоилов: «Захирада қолиб кетаётганлар бугун ишончни оқлади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги учрашув ниоясига етгач, «шерлар» устози Мурод Исмоилов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бугун етакчи футболчиларимизга дам бериб, захирада ўтирган ўйинчиларимизга имконият беришга қарор қилдик. Чунки олдинда муҳим ўйинлар турибди ва бошқа футболчиларнинг ҳолатини билиб олишимиз лозим эди. Улар ишончни оқлашди. Биринчи бўлимда ўйин назоратини ўзимизда сақлаб турдик. Танаффусдан кейин тезлик билан рақиб дарвозага тўплар киритиб, ўйин тақдирини ҳал этдик. Суюнов, Махсталиев ҳамда Маматказин асосий таркибда деярли майдонга тушишмаётганди. Улар яхши ўйин намойиш қилишди».

«Кейинги учрашувни «Локомотив»га қарши ўтказамиз. Унга тайёргарликни одатдагидек олиб борамиз. Чунки биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Бундай шароитда барча билан беллашувга жиддий тайёргарлик кўриш лозим. Бугун шу сабабдан ҳам енгил жароҳатланган Ҳошимов ва Козакни иккинчи бўлимда алмаштирдим», дея Исмоиловнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Пахтакор» расмий сайти.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 04:10, 15.04.2013.
Ўқилди: 4192 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7649]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6192]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5859]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3840]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2930]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2254]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2226]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2175]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1947]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик