Кириш Регистрация
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул 1-1 Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима 1-0 Шангхай Шенхуа
10/12 22:45 Қорабоғ 2-4 Аякс
10/12 22:45 Вильярреал 2-3 Копенгаген
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи

Футболдаги қарорларга алоҳида баҳо бериш қийин

Баҳо:
+ | -

Футболдаги қарорларга алоҳида баҳо бериш қийин, умумий картинани кўриш ҳам керак бўлади.

Мисол учун, “Манчестер Юнайтед” Лени Йоро учун 60 миллион евро тўлади. Бу тўғрими ёки нотўғри? Менимча, августнинг охиригача буни аниқ айтиш қийин. Клуб ўтган мавсумда марказий ҳимояда муаммоларга дучор бўлди. Мартинес ва Варан жароҳат олгач, тен Хаг футболига мос бўлган Линделёф ва Магуайр, жуда ёш Камбвала ва жуда қари Эванс билан қолди. Якуний натижага ҳам айнан мана шу чизиқ энг катта таъсир қилгани шубҳасиз.

Табиийки, агар вазият тўлиқ таҳлил қилинган бўлса, трансферларда асосий урғу шу позицияга берилиши керак эди. Йоронинг трансфери ҳам аслида шу йўналишда, аммо агар кузга келиб у сотиб олинган ягона марказий ҳимоячи бўлса, аҳвол ўтган йилданам чатоқ бўлади. Тасаввур қилинг, истиқболда асосий жуфтлик - жароҳатга мойил Мартинес ва 18 ёшли Йоро. Бу билан жангга бориш ёмон қарор.

Демак, агар “МЮ” Йородан ташқари режадагидек, де Лигт ёки Бретвейтни сотиб олишса, ҳаммаси жойида. Янги марказий ҳимоячи Мартинес билан тандем бўлади, Йоро эса, мавсум давомида янги лига, янги жамоага кўникиб, биратўла улғайиб боради. Агар Йоро муаммони ечувчи, вазиятни ўзгартирувчи сифатида олиб келинган бўлса, бу иш бермаслиги аниқ, аксинча, ёш футболчига катта босим тушиб, ҳаммаси барбод бўлиши мумкин.

Ягона трансфер сифатида Бретвейт ёки де Лигт нисбатан тушунарли бўларди, чунки Бретвейтда АПЛ тажрибаси бор, эртаданоқ асосий таркибда тушиши мумкин, де Лигт тажрибали футболчи, мураббий билан ишлаган, у ҳам тайёр футболчи.

Аммо Йорони бундай деб бўлмайди. Менимча, ёш Хойлунддан ҳамма нарса кутиб адашган ва ушбу ёзни шерик ҳужумчи ахтаришдан бошлаган “МЮ” бундай хатони бошқа қилмаса керак. Де Лигт трансферининг кечикиши ундан воз кечилганини эмас, шунчаки, баъзи сотувлар кутилаётганидан дарак бўлса керак.

Киритилди: 17:54, 19.07.2024.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.