Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Камо Газаров: «Бугун ёш футболчиларимнинг майдонда тиззаси қалтираб қолди»

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор» ва «Динамо» (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган «Динамо» устози Камо Газаров мағлубиятга жамоасининг ўта ёш ва тажрибасиз футболчилардан тузилганини сабаб қилиб кўрсатди.

«Рақибга жиддий кўрсатиш учун машғулотларда ишлагандик. Бироқ тезкор гол барчасини ўзгартириб юборди. Шундан кейин йигитлар нима қилишни билмай қолишди».

«Бизда ўйинчилар ёш ва уларда тажриба кам. «Пахтакор»да ҳам футболчилар ёш, лекин уларнинг барчаси анчадан буён асосий таркибда ўйнаб келмоқда. Халқаро учрашувларни майдонга тушишган. Бизда бўлса ёшларнинг тиззаси қалтираб қолганига гувоҳ бўлдик. Менимча, кейинги йилга бориб, бизнинг футболчилар ўсишга эришишади. Ҳозир эса ёшлардан иборат курашчан жамоани шакллантиришга ҳаракат қиламиз».

«Бугун ёшлар билан биргаликда тажрибали футболчилар хатога йўл қўйишди. Мельничукда хатолар бўлди, Холмуродов, Клецков ва Сайфиевда ҳам. Боз устига, гол ура олмаяпмиз. Машғулотларда барчаси кўнгилдагидек чиқади, бироқ ўйиннинг ўзига келганда ҳужумлардан наф чиқара олмаяпмиз. Кейинги турда «Бунёдкор»ни қабул қиламиз. Ўша учрашувда камида дурангга эришишга уринамиз», дейди Газаров.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 04:17, 15.04.2013.
Ўқилди: 4991 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7649]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6192]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5859]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3840]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2930]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2254]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2226]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2175]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1947]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик