Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Маркус Вендель Туркиянинг “Галатасарой” клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Бу ҳақда Инсайдер Халук Юрекли хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар мавсумига тўрт миллион евро маош билан беш йилга мўлжалланган узоқ муддатли меҳнат шартномаси бўйича келишиб олган.
Музокаралар якуний босқичда. Венделнинг трансфер нархи 20 миллион еврони ташкил қилади. Бразилиялик ва “Зенит” ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган.