"Бавария" директорлар кенгаши аъзоси Ули Хёнесс янги бош мураббий излаш вақтида мюнхенликлар Оливер Гласнерга қизиқиш билдиргани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Ушбу мутахассис "Кристал Пэлас"да ишлайди.
"Биз Оливер Гласнер билан гаплашдик, у бизга ёқди. У "Бавария"га ўтишни жуда хоҳлади. Аммо клуб уни қўйиб юбормади, "Бавария" ҳамма нарсага ҳам қодир эмас", - деди Хёнесс.
Хабарингиз бор, шу ёзда “Бавария” бош мураббийи лавозимини аввал “Бёрнли”да ишлаган Венсан Компани эгаллаган эди.