Кириш Регистрация

Натижа: 12 рекорд гулдастаси!

Баҳо:
+2 | -

Ламин Ямал - Евро-2024нинг энг яхши ёш футболчиси! Мутлақо ҳақли равишда.

Ахир Германиядаги турнир давомида 17 ёшини қарши олган «Барселона» жавоҳири нақ 12та рекордни урди мафтункор ўйнаш баробарида. Қойил! Асосийси, унинг эффектли ҳаракатлари истеъдодларга тўла Испания миллий жамоасининг якунда 4-марта қитъа чемпиони бўлишида салмоқли тош босди. Хўш, Ямал имзосида қандай рекордлар тўплами юзага келди?

Рекорд № 1. Европа чемпионати тарихидаги энг ёш футболчи

Рекорд № 2. Европа чемпионати тарихида гол урган энг ёш футболчи

Рекорд № 3. Европа чемпионати тарихида ассист қайд этган энг ёш футболчи

Рекорд № 4. Европа/жаҳон чемпионатлари ярим финалида бошланғич таркибда майдонга тушган энг ёш футболчи

Рекорд № 5. Европа/жаҳон чемпионатлари ярим финалида гол урган энг ёш футболчи

Рекорд № 6. Европа ёки жаҳон чемпионатлари финалида бошланғич таркибда майдонга тушган энг ёш футболчи

Рекорд № 7. Европа ёки жаҳон чемпионатлари финалида ассист қайд этган энг ёш футболчи

Рекорд № 8. Европа чемпионати тарихида энг яхши ассистент бўлган энг ёш футболчи

Рекорд № 9. Битта Европа чемпионатида энг кўп ассист (4та) қайд этган футболчи

Рекорд № 10. Европа чемпионати тарихида чемпион бўлган энг ёш футболчи

Рекорд № 11. Европа чемпионати тарихида индивидуал соврин (энг яхши ёш футболчи) ютган энг ёш футболчи

Рекорд № 12. Европа чемпионати тарихида энг чиройли гол совринини ютган энг ёш футболчи

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:57, 21.07.2024.
Ўқилди: 12008 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5690]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3356]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2959]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2810]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2630]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2517]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2088]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1993]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1897]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик