«Манчестер Юнайтед» жорий ёзда ўнг қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи.
Хабарларга кўра, манкунианликлар ҳозирда «Монако» ҳимоячиси Вандерсон ва «Байер» аъзоси Жереми Фримпонг вариантини кўриб чиқишмоқда.
Агарда Аарон Ван-Биссака ёзда кетадиган бўлса, ўрнига юқоридаги икки футболчидан бири сотиб олиниши мумкин.