Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Фатининг отаси "Барса" ва Хавини танқид қилганидан кейин ўз позициясини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

2023 йилнинг март ойида Ансу Фатининг отаси Бори Фати "Барселона" ва Хавини унинг ўғлига муносабати учун танқид қилган эди.

"Ансу кўпроқ нарсага лойиқ, биз "Барселона"нинг ўнинчи рақами ҳақида гапиряпмиз.

Мен жаҳлим чиқди, бу ҳақиқат. Ота сифатида мен Ансу жуда кам ўйнашини кўряпман ва бу мени хафа қилади, лекин мен мураббий сифатида эмас, ота сифатида ўйлайман.

Жисмоний жиҳатдан Ансу жуда яхши ҳолатда. У тезроқ ва аввалгидан кўра кўпроқ югуради.

Мен Ансуга позициясини ўзгартиришни тавсия қилдим, лекин у рози бўлмади. Ансунинг Хавидан жаҳли чиқмайди, уни ўзининг кумири деб билади", деган эди Фатининг отаси.

Ушбу баёнотлардан беш ой ўтгач, Фати "Брайтон"га ижарага юборилди, у ерда жароҳатлар яна унинг энг яхши футболини ўйнашига тўсқинлик қилди.

Бироқ, Ансу Англиядаги ижара муддатидан сўнг "Барселона"га қайтганидан кейин вазият ўзгарганга ўхшайди. Бу Хавининг ишдан бўшатилиши ва янги мураббий Ханси Фликнинг келиши билан боғлиқ.

Diario Sport Бори Фати билан боғланиб, ундан Ансунинг "Барса"даги ҳозирги ҳолати ҳақида сўраганида у: "Бизда ҳаммаси ажойиб ва хурсандмиз", деб жавоб берди.

Киритилди: 20:00, 22.07.2024.
Ўқилди: 1768 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.