Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Тебасга нисбатан иш очилди

Баҳо:
+ | -3

Хавьер Тебасга нисбатан CVC билан келишувдаги қонунбузарликлар туфайли иш очилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ла Лига CVC билан келишувни тасдиқлаган эди, унга кўра инвестиция жамғармаси лигага деярли 2 миллиард евро тўлаган ва бунинг эвазига кейинги 50 йил давомида турнирга ТВ ҳуқуқининг тахминан 11 фоизини олган.

Маблағнинг 90 фоизи биринчи ва иккинчи дивизиондаги 42 та клубдан 39 таси учун мўлжалланган эди.

Бу пуллар, хусусан, инфратузилмани яхшилаш ва клубларни рақамлаштиришга сарфланиши керак.

Испания спорт маъмурий трибунали Спорт Олий Кенгаши томонидан юборилган шикоятни инобатга олган ҳолда Ла Лига президенти Хавьер Тебасга нисбатан интизомий иш очди. Бу "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес томонидан клубга нисбатан камситишлар бўйича берилган шикоят эди.

"Реал"нинг фикрича, йиғилиш вақтни белгилаш бўйича меъёрий талабларга амал қилинмаган. Иш "жуда жиддий" деб таснифланган, бу эса президентнинг лавозимидан четлатилишига олиб келиши мумкин эди.

Relevo'нинг хабар беришича, бунга меъёрда кўрсатилгандек йиғилиш ўн кун эмас, балки саккиз кун олдин шошилинч равишда чақирилиши сабаб бўлган. Қолаверса, йиғилишни Ла Лига президенти эмас, унинг ўринбосари чақирган.

Киритилди: 17:35, 23.07.2024.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.