Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Норчаев: «Ўзбекистонда медаллар учун курашиш имконияти юқори»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ОТЖ ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев FIFA’га интервью берди.

Ўзбекистонлик спортчи ажойиб футбол авлодидан бўлган ўзининг миллий жамоасининг илк ўйинида ғалаба қозонишига ишонади, шу билан бирга Олимпия шукуҳини ҳис қилишни интиқлик билан кутаётганини айтди.

“Бу босқичга етиб келганимиз Ўзбекистон учун катта ютуқ ва биз халқимиз учун ғалабалар тақдим этишга ишонамиз. Мен Олимпиаданинг бир қисми бўлишдан хурсандман.

Мамлакатимизда футболчилардан ташқари ажойиб боксчилар бор. Улардан умидим катта ва агар имконим бўлса, албатта, бориб уларни қўллаб-қувватлайман”.

22 ёшли футболчи ёқтирган мусиқаси ҳақида тўхталиб, бу олтин водийлар, серқуёш ўлка, эркинлик ва дунё тургунча шуҳрати порлаши истаги куйланган мадҳия эканини айтди.

Бундай эътиборни оқлашнинг ишончли йўлларидан бири, ўзи билан миллат умидини олиб юрган 22 йигитнинг бўйнига Олимпиада медалининг тақилишидир. Норчаевнинг таъкидлашича, кўп йиллик меҳнатдан сўнг ушбу шоҳсупа эришиб бўладиган мақсаддек.

“Олимпиадага илк бор йўл олишимиз тасодифий натижа эмас, чунки бугунги кунга қадар кўп меҳнат, вақт ва куч сарфланди. Гуруҳга назар ташлайдиган бўлсак, Испанияни фаворит сифатида кўриш мумкин, аммо Миср ва Доминикан Республикасига қарши ўйинларда яхши натижа кўрсата олишимизга ишонамиз.

Биз биринчи навбатда плей-офф босқичига чиқишимиз керак, кейин эса турнирга чуқур кириб, медал учун кураша олишимизга ишончим комил”.

“Оқ бўрилар”нинг тайёргарлиги ҳақиқатан ҳам узоқ ва режали тайёргарлик бўлиб, 2022 йилда “Олимпик” клуби ташкил этилиб, ички чемпионатда ўйнашдан бошлаган.
Фақат Олимпия ёшидаги ўйинчилардан иборат жамоа чемпионатда икки мавсумда олтинчи ҳамда тўққизинчи ўринни эгаллади. Париж—2024 бош мураббийи Тимур Кападзе ушбу жамоани бошқарди ва Олимпия терма жамоаси билан сўнгги 13 ой ичида 25 та ўйин ўтказди.

“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий ўйинчи сифатида майдонга тушганидан сўнг, жамоанинг ёш юлдузлари ўртасида боғланмалар мустаҳкамланиб борди.

Норчаевнинг сўзларига кўра, кўпчилик бошқаларни фаворит санашаётган пайтда “оқ бўрилар” ушбу мусобақада “яширин фаворит” эканига ишонади.

“Биз сўнгги тўрт йил давомида ушбу мақсад йўлида ишламоқдамиз. Биз олдинги муваффақиятсизликлардан сабоқ олдик ва мақсадларимизга эришишга тайёрмиз. Бизда ажойиб жамоа бор, бизни иқтидорли, шижоатли мураббий бошқаради.

Жамоада ажойиб муҳит ҳукм сурмоқда ва жамоанинг асосий қисми сўнгги уч-тўрт йилдан бери бирга ўйнамоқда. Шу сабабли биз майдонда ҳам, кийиниш хонасида бир-биримизни яхши тушунамиз. Ҳар соҳада бир-биримизни қўллаймиз.

Балки одамлар Аргентина, Испания ва Францияни фаворит деб билишар, чунки уларда жуда кучли таркиб бор. Лекин юқорида айтганимдек, медаллар учун курашиш учун бизда ҳам катта имконият бор”.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Испания билан бугун, 24 июль куни 18:00 да майдонга тушади.

"C" гуруҳида Испания, Ўзбекистондан ташқари Миср ва Доминикан Республикаси жамоалари жойлашган.

Эркин Ғайбуллаев тайёрлади

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:43, 24.07.2024.
Ўқилди: 1051 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.