Кириш Регистрация

Футзал. «Локомотив» дастлабки баҳсда «Максам-Чирчиқ»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига яқинлашмоқда. Бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ярим финал босқичининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Хабарингиз бор, янги тизимда ўтказилаётган ушбу мавсумда чорак финалдан бошлаб плей-офф ўйинлари жамоалар ўртасида 2та ғалабагача давом этади.

Ярим финалнинг дастлабки ўйинида яқиндагина Ўзбекистон кубогини қўлга киритган "Локомотив" жамоаси Чирчиқ шаҳрининг "Максам-Чирчиқ" клуби билан баҳс олиб борди.

Биринчи бўлимда жамоалар нисбатан эҳтиёткор ўйин намойиш қилишди. Клублар бир-бирларининг имкониятларини яхши билишгани учун ўзига хос тайёргарлик билан майдонга чиқишди. Айниқса, "Максам-Чирчиқ" Кубок мусобақасининг айнан ярим финалида темирйўлчиларга ютқазиб қўйгани учун рақибдан қасос олиш мақсадида экани кўриниб турди. Масалан, чирчиқликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ, ҳали ҳисоб очилмасидан туриб майдонга дарвозабон ўрнига бешинчи ўйинчи тушириб, ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳаракат қилишди. Бир вазиятда улар ўз мақсадларига етишлари ҳам мумкин эди, аммо Хуршид Тожибоевнинг зарбаси ноаниқ чиқди. "Максам"нинг гол уришига эса "Локомотив"нинг ўзи ёрдам бериб юборди. Бахтиёр Тоғаев шогирдлари ҳисобида 4та фол пайтида Жавлон Аноров 1 дақиқанинг ўзида кетма-кет 2та фол ишлатди (иккинчи фол учун огоҳлантириш ҳам олди). Натижада Руста Умаров дарвозаси томон 10 метрли жарима зарбаси (дабл-пенальти) белгиланди. Илҳом Юсупжонов имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Ҳисоб очилган пайтда бўлим тугашига 40 сония қолганига қарамай, "Локомотив" ҳисобни тенглаштирди. Фахриддин Самигов дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила.

Иккинчи бўлимда Аҳад Юсупов шогирдларининг устунлиги сезилиб турди. 25-дақиқада Ғулом Мамажоновнинг зарбаси дарвоза устунига  тегиб қайтди. Орадан бир дақиқа ўтиб эса Шавкат Деҳқонов бош билан зарба бериб, чирчиқликларни ҳисобда олдинга олиб чиқишга уринди. Рустам Умаров зарбани қайтарди.

Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмидан бошлаб "Максам" жамоаси яна беш ўйинчи тактикасига ўтди. Аммо бу сафар чирчиқликлар айтарли хавфли вазият ярата олишмади. Ўйин тугашига икки ярим дақиқа қолганида Артур Юнусовнинг зарбасидан кейин "Локомотив" ҳисобда олдинга ўтиб олди.

Қолган вақт давомида эса "Максам-Чирчиқ" ҳисобни тенглаштиришга улгурмади.

Шундай қилиб, дастлабки баҳсда "Локомотив" ғалаба қозонди ва ушбу тўқнашувда ғалаба қозонди. "Максам-Чирчиқ" эса финалга чиқишни истаса, аввало эртага ғалаба қозониб, умумий ҳисобни тенглаштириши ва учинчи ўйинда ғалаба қозонишга уриниб кўриши лозим бўлади.

Соат 18:00да "Ардус" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида иккинчи ярим финал баҳси бошланади.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати. Ярим финал. Дастлабки учрашув
"МАКСАМ-ЧИРЧИҚ" - "ЛОКОМОТИВ" - 1:2
Голлар: Илҳом Юсупжонов (20-дабл-пенальти) — Фахриддин Самигов (20), Артур Юнусов (38)
Огоҳлантириш: Жавлон Аноров (20)
"Максам-Чирчиқ": Кирил Тюгаев, Аъзам Матвалиев, Баҳодир Аҳмедов, Николай Одушев, Умид Холматов, Илҳом Юсупжонов, Хуршид Тожибоев, Умид Эргашев, Сирож Рустамов, Шавкат Деҳқонов, Руслан Бердибеков, Темур Тўрақулов
"Локомотив": Рустам Умаров, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Даврон Чориев, Нодир Элибоев, Ғулом Мамажонов, Жавлон Аноров, Фурқат Азизов, Фахриддин Самигов, Фарҳод Мираҳмедов, Саидакбар Саидаҳмедов, Беҳзод Ҳасанов.
Ҳакамлар: Шерқул Аллаев, Қаҳрамон Саъдиев, Вилоят Нажафалиев, Олег Дачев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:34, 16.04.2013.
Ўқилди: 3846 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик