Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Маскерано: "Бу мен ҳаётим давомида кўрган энг катта цирк"

Баҳо:
+ | -

Аргентина олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Маскерано футбол бўйича Олимпиада турнирида Марокаш термаси билан ўйинни циркка қиёслади.

TyC Sports нашри Маскеранонинг сўзларидан иқтибос келтиради: "Бу мен ҳаётим давомида кўрган энг катта цирк".

Учрашув Сент-Эьтен шаҳрида бўлиб ўтди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 16-дақиқада аргентиналиклар Кристиан Мединанинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди (2:2), бироқ учрашувнинг бош ҳаками Гленн Нюберг ҳуштаги чалиб, ВАРни кўришга кетди. Бу вақтда трибуналарда тартибсизликлар бошланди; Полиция вакиллари майдонга югуришларига тўғри келди. Ҳар икки жамоанинг футболчилари ва аъзолари хавфсизлик нуқтаи назаридан кийим алмаштириш хоналарига жўнатилди.

Деярли икки соат ўтгач, ҳакам ВАРни кўриб чиқди ва Аргентинанинг иккинчи голи вақтида офсайд қайд этди. Ўйин 2:1 ҳисобида Марокаш фойдасига давом этди. Якунда марокашликлар ғалабани сақлаб қолишди.

Аргентина ва Марокаш терма жамоалари Ироқ ва Украина терма жамоалари билан бир қаторда "B" гуруҳида иштирок этишади. Футбол бўйича Олимпия ўйинлари 24 июлдан 10 августгача Франциянинг етти шаҳрида бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:37, 24.07.2024.
Ўқилди: 5103 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик