Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Чемпионлар лигаси финалида майдонга югуриб чиққан ўсмир 30 миллион рубль олмоқчи бўлганлиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

2023/24 йилги Чемпионлар Лигаси финал учрашувида Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ва "Реал" ўртасидаги ўйинда майдонга югуриб чиққан 16 ёшли ўсмирнинг айтишича, уни бу ишга Mellstroy таҳаллуси билан машҳур стриммачи Андрей Бурим туртки берган.

29 февраль куни блогер ўз сурати ва тахаллусли кийимда майдонга тушган ҳар бир кишига 30 миллион рубль беришини маълум қилганди.

Ёши сабабли қонуний сабабларга кўра исмини айтиб бера олмаган ўсмир судда қилган ишидан афсусда эканлигини ва бу ҳаракат жуда фойдасиз эканини айтди. Эмили МакНелли, футболчини ҳимоя қилиб, майдонга кириш қарори ўйламасдан ва аҳмоқона бўлганини айтди, шунингдек, йигит ўйинчиларнинг бирортасига тегиш нияти йўқлигини айтди.

Якунда суд болани олти ойлик шартли равишда озод қилди ва унга суд харажатлари учун 84 фунт стерлинг ва 26 фунт стерлинг қўшимча ҳақ тўлашни буюрди.

Икки киши ҳам қоидани бузганликда айбланган. Ўз айбига иқрор бўлган 29 ёшли Евгений Лубненко Буюк Британиядаги ўйинларга уч йилга қатнашишдан четлаштирилди ва 1000 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди.

Киритилди: 10:24, 25.07.2024.
Ўқилди: 3954 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.