Португалиялик марказий ҳимоячи Пепе бутсаларини михга осиши мумкин.
41 ёшли футболчи “Порту”ни тарк этганди ва клубсиз қолди, бу эса унинг яқинда бўлиб ўтган Евро-2024да Португалия терма жамоасида муҳим рол ўйнашига тўсқинлик қилмади.
Пепе учун Саудия Арабистони клублари даъвогарлик қилмоқда. Потенциал иш берувчилар билан музокаралар яхши кетаётган эди, бироқ португалиялик муҳокамаларни тўхтатишга қарор қилди - у фаолиятини якунлаш тарафдори эканини тан олди, дея хабар беради журналист Руди Галетти. Марказий ҳимоячи ўйлашга вақт ажратди.