Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинлари мезбонлари тасдиқланди

Баҳо:
+ | -

АҚШ ва Франция шаҳарлари 2030 ва 2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади.

Америка Қўшма Штатларининг Солт-Лейк-Сити шаҳри 2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Бу қарор Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тасдиқланди.

Юта штати маркази 32 йилдан сўнг иккинчи марта қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Солт-Лейк Сити бу ўйинларни қабул қилишга ягона даъвогар эди.

Солт-Лейк-Сити ХОҚ сессиясида 83 та овоз олди, 6 нафар делегат қарши овоз берди.

Бу шаҳар 2002 йилда ҳам қишки ўйинларга мезбонлик қилган. АҚШ терма жамоаси Олимпиадада қўлга киритилган совринлар сони бўйича иккинчи (34) ва медаллар рейтингида Норвегия ва Германиядан кейин учинчи ўринни эгаллаган эди.

Шу билан бирга, 2030 йилги қишки Олимпиадани Франциянинг Алп тоғларидаги бир неча шаҳарлар қабул қилади.

Қайд қилинишича, Франция ҳали молиявий кафолатларни бермаган.

ХОҚ сессиясида, агар мезбон томон Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) допингга қарши курашдаги устуворлигини тан олмаса, ўйинларни ўтказиш бўйича шартнома бекор қилиниши мумкинлиги эълон қилинди.

Навбатдаги қишки Олимпия ўйинлари 2026 йилда Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампетссо шаҳарларида ўтказилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:34, 26.07.2024.
Ўқилди: 1024 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [4149]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3399]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [3026]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2944]

«Атлетико» Жорже Мендешдан ўч олди [2479]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2406]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [1987]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1967]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1937]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик