Кириш Регистрация
15/09 00:00 Борнмут 0-1 Челси
15/09 00:00 Реал Сосьедад 0-2 Реал Мадрид
15/09 15:00 Янги Зеландия 1-3 Ливия
15/09 15:30 Женоа 1-1 Рома
15/09 17:00 Сельта 3-1 Вальядолид
15/09 17:30 Аргентина 7-1 Украина
15/09 17:30 Испания 1-1 Қозоғистон
15/09 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
15/09 18:00 Аталанта 3-2 Фиорентина
15/09 18:00 Торино 0-0 Лечче
15/09 19:15 Жирона 1-4 Барселона
15/09 19:30 Андижон 1-2 Локомотив
15/09 20:00 Афғонистон 6-4 Ангола
15/09 20:30 Вулверхэмптон - Ньюкасл
15/09 21:00 Кальяри 0-4 Наполи
15/09 21:30 Лас-Пальмас 2-3 Атлетик Бильбао
15/09 23:45 Монца 1-1 Интер
16/09 00:00 Атлетико 3-0 Валенсия
16/09 17:00 Олимпик 1-1 Металлург
16/09 17:30 Португалия 10-1 Панама
16/09 17:30 Эрон 7-1 Венесуэла
16/09 19:30 ОКМК 1-0 Сурхон
16/09 20:00 Тожикистон 2-4 Марокаш
16/09 20:00 Гватемала 3-5 Франция
16/09 21:30 Парма - Удинезе
16/09 23:45 Лацио - Верона
17/09 00:00 Райо Вальекано - Осасуна
17/09 22:00 Мальорка - Реал Сосьедад

Тимур Кападзе: «Испанияга қарши ўйиндан ўзимизга керакли хулосаларни чиқардик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе эртанги ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тайёргарлик ҳақида:

— Кеча Нант шаҳрига етиб келдик, тайёргарликни давом эттирмоқдамиз. Олдимизда Мисрга қарши учрашув кутиб турибди. Энг асосийси — ҳамма соғ-саломат, бироқ битта йўқотишимиз бор. Ҳимоячимиз Иброҳимхалил оилавий сабабларга кўра терма жамоа ихтиёрини тарк этишга мажбур бўлди. Лекин бунга қарамасдан режа бўйича машғулотларни давом эттиряпмиз ва эртанги учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Эртанги рақибимиз Миср терма жамоаси ҳақида:
— Мисрга келсак, Африканинг энг кучли жамоаларидан бири. Улар билан ўтган йили Тошкентда ўйнаганмиз. Рақибимизнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз. Шунга яраша биз ҳам ўз режамизга кўра тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Испанияга қарши кечган ўйин ҳақида:
— Биринчи учрашувдан кейин ўйинимизни таҳлил қилиб чиқдик ва ўзимизга керакли бўлган хулосаларни чиқардик. Ўйин давомида баъзи вазиятларда яхшироқ ўйнадик, баъзида эса камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Бироқ, айтганимдек, хатолар устида ишлаб боряпмиз ва ҳозирда бор эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган.

Жамоада қолган барча соғ, муаммо йўқ. Иброҳимхалил кетганидан сўнг захира футболчиларимиздан бирини қайдномага киритишга ҳаракат қиляпмиз. Бу борада ташкилий қўмитага сўров юбордик, ҳозирча жавобни кутмоқдамиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:30, 26.07.2024.
Ўқилди: 1248 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.