"Челси" сардори Рис Жеймс янги бош мураббий Энцо Мареска бошчилигидаги ишнинг илк ҳафталари қандай ўтгани ҳақида гапирди.
"Ўйлашимча, Мареска биринчи ҳафталарда яхши ишлади. У юқори талабларни қўйди. Мен мавсумни интиқлик билан кутяпман”, деди Жеймс.
Ўтган мавсумда Жеймс турли жароҳатлар туфайли чемпионатда бор йўғи 10та ўйин ўтказа олди.