Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Навбаҳор» - «Гулистон». Превью

Баҳо:
+ | -

20 апрель куни Косонсойдаги «Марказий» ўйингоҳда футбол байрами.

Шу куни «Навбаҳор» Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган учрашувда «Гулистон»ни қабул қилади. Мавсум дебьютанти саналган сирдарёликлар чемпионатни ёмон бошлашмади. Ортда қолган 5 учрашувда ўз ҳисобларига 8 очкони расмийлаштириб қўйишди. Қизиғи, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари шунча ўйинда атиги 1 марта тўп ўтказиб юборишган холос. Ўша голни ҳам «Бунёдкор» урганди.

Ашурматов рақобатбардош жамоа шакллантираётгани кўриниб турибди. Лекин олдиндан баҳо бериб бўлмайди. Кўрганмиз, аввалги мавсумларда ҳам дебьютантлар шов-шув кўтариб, иккинчи даврада яна ўз «поғоналари»га қайтишган. Умуман олганда, мазкур учрашувда «Навбаҳор»ни фаворит деб айтиб ўтишимиз мумкин. Сўнгги учрашувлардаги натижалар «лочинлар»ни иштаҳасини очиб юборгани рост. Ҳар ҳолда шанба куни биз қизиқарли учрашувлардан бирини гувоҳига айланамиз.

Мазкур жамоалар Олий лигада кўп тўқнаш келишмаган. Ҳозиргача бор йўғи 8 марта ўзаро куч синашган, холос. Ўтказилган учрашувларда устунлик «Навбаҳор» тарафида эканлигини англаш қийинмас. Айтиш керакки, «Гулистон» «лочинлар»дан фақатгина бир очко олган холос! Қолган 7 учрашувда мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 30-5, албатта «Навбаҳор» фойдасига.

Дарвоқе, «Гулистон»нинг ўз тарихидаги энг йирик мағлубияти ҳам «Навбаҳор» билан боғлиқ. 1994 йил наманганликлар ўз майдонларида рақибларини 8:0 ҳисобида янчиб ташлашганди. Ҳозирча «Гулистон»нинг бу антирекордни бошқа жамоалар бузишганича йўқ.

20 апрель, шанба
«Навбаҳор» (Наманган) – «Гулистон» (Гулистон)
Ҳакамлар: С. Зайлобиддинов (Фарғона), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), А. Снетков (Тошкент вилояти), Т. Тўхтасинов (Андижон).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР НАТИЖАЛАРИ

1993 йил
«Навбаҳор» - «Шифокор» 5:0
«Шифокор» - «Навбаҳор» 2:4

1994 йил
«Навбаҳор» - «Гулистон» 8:0
«Гулистон» - «Навбаҳор» 0:4

2000 йил
«Гулистон» - «Навбаҳор» 1:2
«Навбаҳор» - «Гулистон» 5:1

2003 йил
«Гулистон» - «Навбаҳор» 0:0
«Навбаҳор» - «Гулистон» 2:1.

Улуғбек АБДУЛЛАЕВ тайёрлади.

 

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 08:20, 17.04.2013.
Ўқилди: 3903 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик