"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоасининг савиясини юқори баҳолади.
Жамоа ўтган мавсум Премьер-лигада саккизинчи ўринни эгаллади, аммо Англия кубогини юта олди.
“Таркибимиз имкон қадар кучли бўлишини истайман. Биз аллақачон иккита яхши трансферни амалга оширдик ва шунинг учун ҳамма соғлом бўлса, мен ихтиёримда ҳар қандай рақибни мағлуб эта оладиган жамоага эга бўламан", - деди нидерландиялик мутахассис.