Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

"Милан" устози: "Сиз бу мавсум ҳужумкор "Милан"ни кўрасиз, 100 фоиз кафолат бераман"

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Пауло Фонсека "Манчестер Сити" билан ўртоқлик ўйини олдидан "россонерилар" унинг қўл остида қандай ўйнаши ҳақида гапирди.

"Мен сизга 100 фоиз кафолат бера оламанки, сиз ҳужумкор "Милан"ни кўрасиз, ўйинларда устунлик қиладиган, тўпни тезда қайтариб оладиган ва мухлисларни фахрлантирадиган "Милан"ни кўрасиз.

Биз ўтган мавсумдагидан бошқача ҳимояланамиз. Мен солиштирмоқчи эмасман, лекин бу бошқача бўлади. Агар ғалаба қозонишни истасак, бу жиҳатни яхшилашимиз керак", - деди Фонсека Calciomercato билан суҳбатда.

"Манчестер Сити" – "Милан" учрашуви 28 июль куни, Тошкент вақти билан соат 03:00да бошланади.

Киритилди: 09:15, 27.07.2024.
Ўқилди: 2011 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик