Украина терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин Лондоннинг “Челси” клубига ўтмайди, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Манбага кўра, "аристократлар" раҳбарияти бошқа дарвозабон фойдасига танлов қилган. Лондоннинг топ-клуби “Вильярреал”дан Филип Йоргенсенни сотиб олишга яқин турибди.
Эслатиб ўтамиз, Андрей “қироллик” клубида 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда.