Килиан Мбаппега BMW автомобили совға қилинди.
"Реал Мадрид" ҳомийси бўлган немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси Мадрид клубининг янги футболчисини i7 M70 xDrive русумли электомобил билан таъминлади.
Умумий қуввати 660 от кучига эга иккита двигателли седан 3,7 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади. Максимал тезлик 250 км/соат. Аккумулятор сиғими камида 101,7 кВт/соатни ташкил этади ва йўл турига қараб 488 дан 560 км гача бўлган масофани зарядлашсиз босиб ўтиш имконини беради.
Автомобиль йўловчиси ўз ўриндиғидаги иқлим назоратини, ўриндиқларни вентиляция қилиш ёки иситишни бошқариши ва массаж турини танлаши мумкин. Фаол стабилизаторлар ва амортизаторлар тизими суспензияни мослаштириш орқали йўлда нотекислик таъсирини юмшатиш имконини беради.
Шифтга 31,3 дюймли диагонали экран ўрнатилган бўлиб, бу функция танланганда очилади. Қўшимча вариантларсиз машинанинг нархи 186 750 еврони ташкил қилади.
Мбаппе йўловчи ўриндиғига ўтириши керак бўлади, чунки унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ.