Испаниялик Рафаэль Надал якшанба куни Олимпиада ўйинларининг яккалик теннис турнирини бошлади.
Трибунада афсонавий футболчи Зинедин Зидан кўзга ташланди. Франциялик мутахассис Надал ва Мартон Фучович ўртасидаги ўйинни томоша қилишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, жума оқшомида Зидан ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этганди.
Зинедин Зидан “Реал”дан кетганидан кейин 3 йилдан кўпроқ вақт давомида ишсиз юрибди. Миш-мишлар Зиданнинг Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозими бўш қолгунча кутиш истаги ҳақида гапиришда давом этмоқда. Ҳозирда бу лавозимни Дидье Дешам эгаллаб турибди.