Кириш Регистрация

Жокович: "Париж об-ҳавосини олдиндан айтиб бўлмайди"

Баҳо:
+ | -

"Катта дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 24 карра чемпиони, дунёнинг иккинчи ракеткаси, сербиялик теннисчи Новак Жокович яқин кунларда кучли жазирама бўлиши ҳақида гапирди.

"Кўрайликчи. Эртага +35 бўлади, лекин мен ўйнашда давом этаман, бу яхши. Бугун кортда жуда иссиқ бўлди. Биринчи икки кун ёмғир ёғди. Билмайман, Париж об-ҳавосини олдиндан айтиб бўлмайди. Кўрайликчи. Парижга келишдан олдин мен турли сценарийларга мослашиб, деярли ҳаддан ташқари иссиқлик шароитида 4-5 кун машқ қилдим.

Бугун кортда ўзимни қандай ҳис қилганимдан хурсандман, танам ўзини яхши ҳис қилди, бироқ бизда узоқ давом этган митинглар бўлди", - деди Жокович.

Киритилди: 10:47, 30.07.2024.
Ўқилди: 772 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.