Кириш Регистрация

Гвардиола: "Барселона" менинг ҳаётим клуби"

Баҳо:
+ | -

Пеп Гвардиола "Барселона" билан учрашув ҳақида гапирди.

"Манчестер Сити" 31 июль куни Каталония жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

- Яна "Барселона"га қарши ўйнаш қандай туйғу?

- Мен учун "Барселона"га қарши ўйинлар ҳар доим ўзгача. Бу менинг ҳаётим клуби. Ўртоқлик ўйини бўладими, менга фарқи йўқ. Уларга қарши ўйнаш ҳар доим шарафдир.

- Левандовски ҳақида алоҳида қайғурасизми?

- У фантастик футболчи. У менинг жамоамда эди ва мен унинг майдонда нималарга қодирлигини жуда яхши биламан. Битта ўйинда у ўн дақиқада тўртта гол урди (Гвардиола "Бавария"нинг "Вольфсбург" билан ўйинида 9 дақиқадаги пента-трикни назарда тутди).

- Сизнингча, Флиск жамоага нима олиб келади?

- Мен энг яхшисига умид қиламан. У ўзгача шахс. Унинг жамоаси ҳамма нарсада устунлик қилган ягона жамоа. "Бавария" устунлик қилган жамоа эди. Бир куни мен у билан учрашдим ва унга энг яхши тилакларимни айтдим. Умид қиламанки, у учун ҳаммаси яхши бўлади. Унга ғалаба қозониш учун сабр керак бўлади. "Барселона" ҳар доим салоҳиятга эга бўлади", - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.

Киритилди: 14:02, 30.07.2024.
Ўқилди: 2319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик