Мадриднинг “Реал” клуби Франко Мастантуонони сотиб олиш устида ишламоқда.
Мадрид клуби директори Сантьяго Солари "Ривер Плейт" ва 16 ёшли ярим ҳимоячининг атрофидагилар билан музокаралар олиб бормоқда. Футболчининг шартномасида товон пули 45 миллион евродир.
AS нашри хабарига кўра, "Реал Мадрид" 25 миллион евро таклиф қилмоқда ва Мастантуонони яна бир йил ҳозирги жамоасида қолдиришини истисно қилмаяпти. Футболчининг ўзи агар "Ривер Плейт"ни тарк этса, Мадридга ўтмоқчи.