Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Рўзиқул Бердиевнинг бош мураббий сифатида «Нефтчи»га қарши илк учрашуви

Баҳо:
+ | -

20 апрель куни “Насаф” жамоаси сафарда Олий лига 6-тур доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасининг меҳмони бўлади. Ушбу учрашув жамоаларнинг ўттиз учинчи беллашуви сифатида тарих саҳифаларига ёзилади.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўтган йилги чемпионатнинг иккинчи давра учрашувида Юрий Саркисян шогирдлари Фарғонада Усмон Тошев мураббийлигидаги “Насаф” жамоаси билан голсиз дуранг ўйнашган эди.

“Насаф” ўз тарихида илк Олий лигадаги учрашувини 1997 йил айнан ушбу жамоага қарши ўз майдонида ўтказган. Ва “Насаф” ўзининг Олий лигадаги дебют учрашувида, Юрий Саркисян шогирдларидан 0:3 ҳисобида биринчи мағлубият аламини тортиб кўришган.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ҳар қандай учрашув, қаерда бўлмасин кескин курашларга бой тарзда бўлган. Яна бир қизиқарли томони бу йилги учрашув бевосита ёш мутахасис Рўзиқул Бердиевнинг жамоа бош мураббий сифатидаги мамлакатимизнинг ёши улуғ ва тажрибали мураббийи Юрий Саркисян билан ўз жамоалари орқали биринчи баҳслашуви бўлади.

Cтатистик маълумотлар:
Жамоалар ўртасидаги жами учрашувлар: 32 марта
Ушбу учрашувлардаги “Нефтчи”нинг ғалабалари: 15 марта
“Насаф”нинг ғалабалари: 10 марта
Ўзаро дуранг натижалар: 7 марта
Тўплар нисбати “Нефтчи”-“Насаф” - 44:40
Энг йирик ҳисоблар: 1999 йил 23 май. “Нефтчи”-“Насаф” - 4:0, 2003 йил 23 август.
“Насаф” – “Нефтчи” – 4:1.

Жорий йилдаги 6-турда “Нефтчи” – “Насаф” қарама-қаршилигининг ўттиз учинчи туқнашуви Фарғонада бўлади. Бу ўйинда ҳар иккала жамоа ғалаба учун майдонга тушиши турган гап.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 20 апрель куни Фарғонада бўлади, учрашув бошланиш вақти 17:00да. Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари эса 19 апрель куни куч синашишади, учрашув 16:00да бошланади.

ПФЛ 6-тур. 20 апрель, шанба
“Нефтчи” (Фарғона) – “Насаф” (Қарши)
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Ш. Қосимов (Тошкент).
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Энди ушбу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган охирги икки учрашувни натижасини эслатиб ўтамиз.

2012 йил 05 июнь, ПФЛ 3-тур
“Насаф”-“Нефтчи” 1:2 (1:1)
Голлар: Иван Бошкович 7- 1:0, Отабек Исроилов 9-1:1, Шерзоджон Ҳакимов 83-1:2

2012 йил 28 октябрь, ПФЛ 24-тур
“Нефтчи” – “Насаф” 0:0
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Т. Абдуллаев (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).
«Нефтчи»: Хуршид Хўжаев, Шукур Пулатов (Отабек Исроилов, 67), Бахтиёр Ёқубов (Сардор Саидов, 70), Мансур Саидов, Анвар Бердиев (Шерзод Хакимов, 90), Санжар Асқаралиев, Сардор Мирзаев, Иқбол Акрамов, Муҳсин Низомиддинов, Дилёрбек Эрматов, Шавкат Насибуллаев.
«Насаф»: Муроджон Зуҳуров, Шавкат Раимқулов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Жаҳонгир Жиямуродов, Артур Геворкян (Мирзакамол Камолов, 90+3), Фозил Мусаев, Шоҳрух Гадоев, Илҳом Юнусов, Элдор Бойматов, Владимир Шишелов (Иван Бошкович, 86).
Огоҳлантиришлар: Фозил Мусаев 57, Шоҳруҳ Гадоев 62,
Четлатиш: Фозил Мусаев 87 (иккинчи огоҳлантириш)
Назоратчи: В. Штерн (Тошкент).

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:09, 18.04.2013.
Ўқилди: 4477 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.