Юссуфа Мукоко Дортмунднинг "Боруссия" клубини тарк этмоқчи, дея хабар беради журналист Патрик Бергер.
19 ёшли ҳужумчи янги мавсумда Бундеслигадан ташқарида ўйин тажрибасига эга бўлишни истамоқда.
У ижарага бериладими ёки сотиладими, ҳозирча аниқ эмас. Бу клуб ва вазиятга қараб яқин кунлар ва ҳафталарда муҳокама қилинади.
Даъвогарлар орасида "Жирона", "Севилья", "Реал Сосьедад", "Саутгемптон" ва "Ренн" клублари бор.