Эмиль Аудеро "Сампдория"дан "Комо"га кўчиб ўтди.
27 ёшли дарвозабон ўтган мавсумни “Интер”да ижара асосида ўтказган ва Италия чемпионлигини қўлга киритганди. Аудеро А Серияда 4 та ўйинда 3 та гол ўтказиб юборган.
"Комо" бугун италиялик дарвозабон билан тўрт йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.
Шунингдек, 23 ёшли ҳимоячи Кас Одентал "Комо"ни тарк этиб, "Сассуоло"га ўтгани маълум бўлди.