"Ал-Иттиҳод" "Мальорка" дарвозабони Предраг Райковичга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 28 ёшли сербнинг трансфери илғор босқичда, бироқ ҳали якунига етмаган.
Шу билан бирга, "Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон билан музокаралар тахминан бир ҳафтадан буён давом этмаяпти.