«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лени Йоронинг жароҳати ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.
18 ёшли француз «Арсенал»га қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олганди.
"United Stand" хабарига кўра, Йоро жароҳат сабаб Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми дастлабки 3 та тур ўйинини ўтказиб юборади.
Жароҳат олган яна бир футболчи Расмус Хейлунднинг аҳволи яхши. У тез орада сафга қайтади.