«МЮ» устози сэр Алекс Фергюсон «Вест Ҳем»га қарши учрашувда рақиб жамоа ҳужумчиси Эндрю Керролнинг дарвозабон Давид Де Хеага қарши қилган қўполлиги ҳақида фикр билдирди.
«Де Хеага қарши қўполлиги учун Кэррол қизил карточкага муносиб эди. Ўша вазиятда ҳаттоки ҳеч қандай муҳокамага ҳам ўрин йўқ эди. Лекин ҳакам ғайриоддий қарор қабул қилди.
Ҳамма «Вест Ҳем»нинг ўйинини билиб бўлди, тўп доим ҳавода бўлади. Иккинчи қаватда муросасиз кураш кечди. Қўпллликларни кўриш учун кучли ҳакам керак эди»,- дейди мураббий.