Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис 1-2 Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-1 БАА
13/04 23:45 Лацио 1-1 Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао 3-1 Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

ФИДE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ёшлар ўртасидаги етакчиликни Ҳиндистон вакилига бўшатиб берди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон шахмат федерацияси июль ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Рейтингда Нодирбек Абдусатторов 7-ўринда қайд этилди. У аввалги ойдаги ўрнидан бир поғона пастлади. Жавоҳир Синдоров аввалги ойдаги 54-ўринни сақлаб қолди. Бундан ташқари, энг кучли шахматчилар рейтингида Рустам Қосимжонов (42-ўрин) ҳам ўрин олган. Аввалги ойда кучли 100 ликни тарк этган Нодирбек Якуббоев ушбу ойда 72-ўринда қайд этилган. У аввалги ойдаги рейтингда 84-ўринда қайд этилган эди. UzChess Cup турнирида муваффақиятли қатнашган яна бир ўзбекистонлик шахматчи энг кучли 100 шахматчилар рейтингидаги ўрнини сақлаб қолди. 2643 рейтинг очкосига эга шахматчи Шамсиддин Воҳидов 93-ўринда қайд этилган. Ўтган ойги рейтингда спортчи 95-ўринда эди.

Нодирбек ёшлар ўртасидаги расмий рейтингда 1-ўринни ҳиндистонлик Гукешга бўшатиб берди. Яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров 5-ўринни эгаллаб турибди.

Тошкентда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи Рустам Қосимжонов кубогида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко билан чемпионликни қўлга киритди.

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади. 45-маротаба ташкил этилаётган Олимпиадада 3500 нафарга яқин шахматчи иштирок этади. Улар орасида амалдаги Олимпиада чемпиони Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор.

Таркибда дунёнинг энг кучли 100 шахматчиси рўйхатидан ўрин олган 4 шахматчи ҳамда Жаҳонгир Воҳидов қатнашади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Нодирбек Абдусатторов (2769);
Жавоҳир Синдоров (2674);
Нодирбек Якуббоев (2648);
Шамсиддин Воҳидов (2643);
Жаҳонгир Воҳидов (2571)

Мусобақалар 10—23 сентябрь кунлари бўлиб ўтади

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 12:06, 01.08.2024.
Ўқилди: 1039 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz